Санаторно-курортное управление профсоюзов Узбекистана

Подробнее

Телефон доверия

+998 90 717 21 20

Имеются жалобы? Напишите нам!

Написать

Членские организации

Об управлении

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси эмблемаси тўғрисида Н И З О М

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси эмблемаси Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Уставига мувофиқ таъсис этилади.

Эмблемада касаба уюшмаларининг бош вазифаси: аъзо ташкилотларнинг касаба уюшмалари аъзоларини ижтимоий-меҳнат ва фуқаролик ҳуқуқлари, ишлаб чиқариш, касбий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек аъзо ташкилотларнинг умумий мақсадларига эришиш, умумий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш, мазкур масалаларда давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг ижтимоий шериклиги акс этган.

Эмблема Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, Федерация Кенгаши тасарруфидаги ва ҳудудий бирлашмалар томонидан ташкил этилган корхона ва ташкилотлар биноларининг олд томонига жойлаштирилади.

Эмблема Федерация тизимида амал қиладиган ягона нусхадаги аъзолик билетларида, Федерация Кенгашининг, ўз рамзларига эга бўлмаган Федерацияга аъзо ташкилотлар, Федерация Кенгаши тасарруфидаги ташкилотларнинг бланклари, муҳрлари, касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан чиқариладиган турли нашрларда, эсдалик совғаларида акс этгирилади. Эмблема Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Федерацияга аъзо ва Федерация Кенгаши тасарруфидаги ташкилотлар томонидан ўтказиладиган конференция, симпозиум, семинар ва учрашувларда кўринарли жойга илиб қўйилади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси эмблемасининг такрорланаётган тасвири, унинг катта-кичиклигидан қатъий назар, тасдиқланган рангли ва оқ-қора тасвирига аниқ мос бўлиши керак.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси эмблемаси Т А В С И Ф И

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг янги таҳрирдаги рамзида ижтимоий шериклик асосида касаба уюшмалари аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси – давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ижтимоий шериклиги асосида амалга оширилишини ифода этувчи воситалар тасвири акс эттирилган.

Хусусан, касаба уюшмалари Федерациясининг янги таҳрирдаги рамзида акс этган уч нафар инсон тасвири – давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг ижтимоий шериклик асосидаги фаолиятини ифодалайди.

Мазкур уч нафар инсон тасвирининг Ўзбекистон Республикаси харитаси узра акс эттирилиши эса бу фаолиятнинг мамлакат миқёсида амалга оширилишини англатади.

Уч инсон тасвирининг бир-бири билан жипсликда тасвирланиши – давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг ижтимоий шериклик асосидаги фаолияти уйғунлигини, уларнинг инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган мақсадларининг муштараклигини акс эттиради.

Шунингдек, уч инсон тасвиридаги бир томондан юқорига кўтарилган қўллар давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлган ва мамлакатимизда энг олий қадрият ҳисобланган инсон манфаатлари йўлидаги эзгу ишларда ижтимоий ҳамкор тарафлар – давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг юксак мақсадлар сари доимий олға интилиши маъносини англатади.

Тасвирдаги инсонлар образида акс этган ранглар эса Республикамиз байроғига ҳамоҳанглик билан бирга яшил ранг – доимий барҳаётлик, янгиланиш ва ривожланиш, оқ ранг – софлик, фаолиятдаги очиқлик ва ошкоралик, мовий ранг – Ватанимиздаги барқарор тинчлик, мусаффо осмонимиз, беғуборлик рамзи сифатида ифодаланган.

Касаба уюшмалари Федерациясининг янги таҳрирдаги рамзида акс этган Ўзбекистон Республикаси харитаси тасвири икки хил рангда: Хантал рангида; Жигаррангда берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси харитаси узра акс этган «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси» ёзуви тўқ кўк рангда ифодаланади.