Погода в Ташкенте:

28°C

курс валют:

USD 12768.30

RUB 131.15

EUR 13960.86

RU UZ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Санатор-курортлар бошқармасининг коллегия йиғилиши бўлиб ўтди.

Истиқболли режалар муҳокамаси

 

06.03.2024
Куни кеча Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Санатор-курортлар бошқармасининг коллегия йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибига  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2024 йил 27 январдаги 2023 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши қарорлари, ЎКУФ санаторийлари фаолиятининг 2023 йил якунлари ҳамда 2024 йилда кўзда тутилган вазифалар, санаторийларда дам олувчиларга кўрсатилаётган сервис хизматлари, санаторийларда фаолият кўрсатаётган шифокорларнинг малакаларини ошириш ва тоифаларини белгилаш, санаторийларда жойларни электрон бронь қилиш тўғрисидаги масалалар киритилди.

Санатор-курортлар бошқармаси бошлиғи Анвар Ахмедов ЎКУФ санаторийлари фаолиятининг 2023 йил якунлари ҳамда   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2024 йил 27 январдаги 2023 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши томонидан 2024 йилда тизимдаги санаторийлар фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан белгилаб берилган вазифалар тўғрисида маъруза қилди.

Ҳозирги кунга келиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфида 31 та санаторий фаолият кўрсатиб келмоқда.  Уларда жами 4110 та ходим, шунлардан врачлар 291 нафар (13 нафари, ёки 5 фоизи илмий даражага эга), 1002 нафар ҳамширалар  ишламоқда. 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёв топшириқларига биноан, Сурҳондарё вилоятида 2000 метр денгиз сатхидан юқорида 7 қаватли 200 ўринга мўлжалланган “Сангардак санаторийси” ишга туширилиб, 235 нафар бемор соғломлаштирилди. Бундан ташқари жами 600 ўринга эга 4 та санаторий, яъни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖдан Тошкент вилоятида “Назарбек” (251 ўрин) ва Сурҳондарё вилоятида “Омонҳона” санаторийлари (150 ўрин), “GM Ўзбекистон” АЖнинг Андижон вилоятидаги “Хонобод” санаторийси (174 ўрин) ҳамда Тошкент вилоятида “Сижжак” санаторийлари (25 ўрин) Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси балансига ўтказилиши муносабати билан санаторийлардаги жами ўрин сони 7079 тага етди. 

Шу муносабат билан 377 ходим тизимга қўшимча равишда ўтказилди ва уларнинг барчаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аъзоси хисобланади. 

Ўтган йили тизимдаги санаторийларда жами 176069  нафар ишчи ва хизматчилар, шундан йўлланма асосида 89520 нафари, курсовка билан 68245 нафари ва амбулатор шароитда 18304 нафари соғломлаштирилди.

Булардан ташқари, 2023 йилнинг 25-26 май кунлари “Севарсой СПА” санаторийсида “Санатор-курорт даволашнинг замонавий жиҳатлари, тиббий реабилитация ва туризм” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Унда 13 хорижий давлатдан 30 га яқин тажрибали экспертлар иштирок этишди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Санатор-курортлар бошқармаси билан Италиянинг Падуа университети, Россия курортология илмий текшириш институти ва  Жанубий-Шарқий Европа давлатлари Форуми ўртасида меморандум имзоланди. 

2023 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси санаторийлари Жаҳон иқлим ва сув билан даволаш федерациясининг тўлақонли аъзоси бўлди.

Тиббий ва соғломлаштириш хизматларини яхшилаш мақсадида, Тиббиёт ходимларини узлуксиз касбий малакасини ошириш марказида 19 нафар шифокор ва Республика ўрта тиббий ходимлар малака ошириш маркази ва унинг филиалларида 359 нафар ҳамширалар турли мутахассисликлар бўйича малака оширди. “Заркент” санаторийси директори Акром Эргашеа фалсафа фанлари доктори илмий даражасига эга бўлди. Соғломлаштириш ва сервис хизматаларини, шу жумладан,  муомала маданиятини яхшилаш мақсадида, барча санаторийларда  биттадан масъул ходим махсус супервайзерлик дастури асосида ўқитилди.

Шулар билан бирга, маърузачи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизимдаги санатор-курорт муассасаларининг самарадорлигини ошириш, уларнинг фаолиятида илғор замонавий технологияларни татбиқ этиш, моддий-техника базасини кучайтириш мақсадида белгилаб берилган қуйидаги :

ҳар бир санаторий раҳбари ўз олдига “Таннархни камайтириш, ва рентабелликни ошириш” принципига амалқилган ҳолда ишлашни мақсад қилиб қўйиши ;

санаторий ҳудудларини кўкаламзорлаштириш, гўзал ландшафт ҳудудларини ҳосил қилиш, маназрали дарахт ва гул кўчатлари экилишини кўпайтиришга эътиборни кучайтириш;

муассаса раҳбаридан тортиб, эшикдан кутиб оладиган “рецепшн” ходимларининг меҳнат самарадорлигини назорат қиладиган ягона электрон дастур ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этиш;

барча санаторийлар раҳбарлари томонидан ўзларининг электрон сайтларини яратиш ва унда санаторий тўғрисида мунтазам равишда маълумотлар жойлаштирилиб борилишини назорат қатъий назорат қилиш;

санаторийлар сайтлари орқали аввалдан жой бронь қилиш ва авввалдан тўловларни электрон ўтказишни йўлга қўйиш;

ҳар бир санаторийда хориждан дам олишга келувчи фуқаролар учун трансфер хизматини йўлга қўйиш вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди  

       Шунингдек, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан бошқарманинг масъул ходимлари З.Абдурахимов, М.Алимбекова, Ш.Назарова, В.Инсавалиева, А.Абдуллаева, Ж.Аббосов сўзга чиқдилар.

Коллегия йигилиши кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 Маҳмуда Мурзаева – Санатор-курортлар бошқармасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси.