Погода в Ташкенте:

28°C

курс валют:

USD 12768.30

RUB 131.15

EUR 13960.86

RU UZ

2024 йилнинг 15-17 май кунлари Жиззах вилоятида Алишер Навоий номидаги конференция ўтказилди.

2024  йилнинг 15-17 май кунлари Жиззах вилоятида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан  “Central Asia -2024 : фан, таълим, маданият ва бизнесда кутубхона – ахборот ресурслари” мавзуидаги XVII халқаро анъанавий конференция ўтказилди.

Халқаро анжуманда Санатор-курортлар бошқармаси Ўқув-услубий марказининг маданий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси  Маҳмуда Мурзаева ҳамда “Ботаника, “Чинобод” “Зомин” санаторийларининг  кутубхоначилари ва клуб мудирлари иштирок этишди. 

Халқаро конференциянинг тезислар тўпламига М.Мурзаеванинг “Шахснинг ривожланишида ўқишнинг ўрни” мавзусидаги мақоласи тақдим этилди.

Нуфузли анжуманда “Зомин” санаторийси кутубхоначиси Маъмура Жониқулова Ўзбекистон Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.