“Устоз ва мурабийлар куни”га бағишланган “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда” деб номланган маданий – маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳрида жойлашган “Чинобод” санаторийсида ходимлар ва дам олувчилар иштирокида “Устоз ва мурабийлар куни”га бағишланган “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда” деб номланган маданий – маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда санаторийда дам олаётган 42 нафар олий ўрта таълим муассасалари ва мактабгача таълим муассасалари ўқитувчилари ҳамда тарбиячилари саҳнага таклиф этилиб, уларнинг дил сўзлари тингланди. Байрам муносабати билан уларга эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, байрам тадбирида хушовоз хонанда Ғолибмирзо томонидан ижро этилган дилрабо қўшиқлар иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.