
«Абу Али ибн Сино санаторийси» МЧЖда, 2023–2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси
«Абу Али ибн Сино санаторийси» МЧЖда, 2023–2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси бандларини бажарилиши юзасидан ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги IX-3-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги низом асосида ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган даврда бажарган ишлари юзасидан ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.
Музокараларда касаба уюшмаси қўмитасининг иш фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Сайланган касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари ўз дублёрларини танладилар.
