
Жаҳондаҳарйилнинг 12 майи — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланди.
Жаҳондаҳарйилнинг 12 майи — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимиздаҳам профессионал ҳамшираларфаолиятинингасосчисиФлоренсНайтингейлнингтаваллудкунишарафигабелгиланганбусанадаўртатиббиётходимларинингзаҳматлимеҳнатиэътирофэтилади. Уларгаэъзозуэҳтиромкўрсатилади.
Эл-юрт орасида ҳурмат қозонган, чинакам матонат ва жасорат соҳиби бўлган ҳамшираларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб боришни қўллаб-қувватлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, фаолиятини оммалаштириш, моҳир ўрта тиббиёт ходимлари орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳар жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.
Тиббиёт соҳасини ҳамширалар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Беморларнинг саломатлиги бевосита ҳамширалар фаолиятига боғлиқ. Касалликнинг олдини олишда ҳам уларнинг фидойилигини алоҳида эътироф этмоқ даркор. Нафақат, тиббий воситалар, дори-дармонлар ва муолажалар билан, балки хушхулқи ва ширинсуханлиги билан минг бир дардга дармон бўлмоқдалар. Соҳадаги энг сўнгги тиббиёт технологиялари асосидаги амалиётларни муваффақиятли ўтказиш жараёнидан тортиб, амалиётдан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, она-бола парвариши, шошилинч ва тез тиббий хизмат, санитария-эпидемиология, фармацевтика каби қатор соҳаларида юртимизда фаолият юритиб келаётган ҳамшираларнинг ўрни беқиёс.
“12 май – Халқаро ҳамширалар куни” касб байрами муносабати билан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Санатор-курортлар бош бошқармаси томонидан, Фарғона вилоятида жойлашган “Ахмад ал-Фарғоний снаторийси”да тизимдаги санаторийлар бош ҳамширалари учун ўқув амалий Семинар ўтказилди. Семинарда тиббиёт соҳасидаги янгиликлар, ҳамширалар томонидан дам олувчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, ҳамшираларни малака ошириш масалалари, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича турли масалалар муҳокама қилиниб, қизғин интерактив баҳс-мунозаралар тарзида бўлиб ўтди.Семинарнинг учинчи куни Фарғона вилоятида жойлашган “Чимён санаторийси”га ташриф буюрилиб, санаторийда дам олувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, даволаш бўлими фаолияти танишилди, ҳамда минерал сувининг таркиби ва таъсири бўйича маълумотлар олинди.

